“Туронбанк”нинг “Чироқчи” филиали очилди

“Туронбанк”нинг “Чироқчи” филиали очилди

“Туронбанк” АТБ аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун банк маҳсулотлари ва хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида Чироқчи шаҳрида  ўз филиалини ишга туширди.

 

Банк  филиали замонавий банк технологиялари билан жиҳозланган бўлиб, мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитларга эга. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар банк хизматларининг барча турларидан, шу жумладан, ҳисоб касса хизматлари, аҳоли ва бизнес субъектлари учун кредитлар, омонат ва депозитлар, халқаро пул ўтказмалари, халқаро ва миллий тўлов тизимлари пластик карталари, банкоматлар ва банкнинг бошқа молиявий хизматларидан фойдаланишлари учун барча шароитлар яратилган.

Филиал очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Э.Бобоқулов сўзга чиқиб, Чироқчи тумани иқтисодий жиҳатдан тез ривожланаётган Республикамизнинг стратегик ҳудудларидан эканлигини, тадбиркорлик субъектлари ва туман аҳолисининг сифатли банк маҳсулот ва хизматларига бўлган талаби ортиб бораётганлигини ва янги очилган ушбу филиал мижозларнинг талаб ва эҳтиёжларини юқори даражада қондириш учун сифатли хизмат кўрсатишини таъкидлади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туман филиали замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган Чироқчи деҳқон озиқ-овқат бозори рупарасидаги икки қаватли бинода жойлашган. Мазкур филиал фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун сифатли банк хизматидан фойдаланиш имкониятини яратиб беради.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>