ШАҲРИСАБЗ ХАЛҚАРО БИЗНЕС ФОРУМ МЕЗБОНИ

ШАҲРИСАБЗ ХАЛҚАРО БИЗНЕС ФОРУМ МЕЗБОНИ

Шаҳрисабз шаҳри жорий йилнинг 27-28 сентябрь кунлари хорижий инвесторлар билан маҳаллий тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, вилоятнинг инвестиция салоҳиятини тарғиб қилиш ҳамда бизнес учун яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан таништириш мақсадида ўтказилаётган халқаро бизнес форумга мезбонлик қилмоқда.

Унда Россия, Белорусь, Полша, Чехия, Корея, Хитой, Болгария, Туркия ва Қозоғистон давлатларининг ишбилармон доиралари вакиллари ҳамда бир қатор давлатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари иштирок этиши режалаштирилган.

Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарлари куҳна Кеш шаҳрининг Амир Темур сайлгоҳида ўзининг миллий ҳунармандчилик намуналарини бизнес форумга келган меҳмонлар эътиборига ҳавола қилишимоқда. Форум доирасида вилоятнинг ҳар бир туман ва шаҳарларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кургазмалари ҳам ташкил қилинганлиги ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини намоён этади.

Халқаро форумда Чироқчи тумани Туркиянинг “Sade” компанияси билан ҳамкорликда 5 минг гектар ер майдонида анор, узум, кунжут маҳсулотларини етиштириш ҳамда анор пюреси ишлаб чиқариш бўйича музокараларни бошлаб юборди.  Шунингдек, Хитой, Озарбайжон, Қозоғистон, Жанубий Корея давлатлари билан истиқболли лойиҳалар амалга ошириш бўйича ўзаро музокаралар олиб бормоқда.

Халқаро бизнес форум мамлакатимизда саноатни жадал ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик, туризмни ривожлантириш орқали иқтисодий барқарорликка эришиш, инновацион ишланмаларни амалиётда кенг қўллаш, бу борада хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш ишини мустаҳкамлашга муносиб хизмат қилиши билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Икки кун давом этадиган бизнес форум якунида кўплаб манфаатли шартномалар имзоланиб, инновациялар самарадорлигини кенгайтириш ва ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>