ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТЎСИҚ

ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТЎСИҚ

Дин кишиларни ҳамиша яхшиликка, эзгу ишларга чорлаган. Жумладан, ота — боболаримизнинг муқаддас эътиқоди бўлган Ислом дини ҳам юксак инсоний фазилатларнинг шаклланишига хизмат қилган. У туфайли халқимиз минг йиллар мобайнида бой маънавияти ва мероси, ўзлигини омон сақлаб келди. Инсонларнинг диний эътиқодидан фойдаланиб, экстремистлар ва террорчилар томонидан ислом байроғи остида содир этилаётган жиноятлар уларнинг асл қиёфасини намоён этмоқда.

Айни пайтда, бундай жараёнлар кишиларни доимий огоҳ бўлишга, хақиқий диний қадриятларни, уларнинг сохта ва ғаразли талқинларидан фарқлашга ундайди. Шу муносабат билан туман Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар ҳамда муассасаларда учрашувлар ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувлардан бири туманнинг Ф.Хўжаев ҳудудида таълим муассасалари ва маҳаллаларда бўлиб ўтди.

Ислом динидаги асосий оқимлар, мазҳаблар ва ақидавий таълимотлар хақида маълумотга эга бўлиш ҳам бугунги жараёнларнинг моҳияти, диний экстремизмнинг ғоявий илдизларини англашга хизмат қилади. Буюк аждодларимизнинг ислом илмлари ва маданияти ривожидаги юксак ўрнини англаб етиш, бундай ғоя ва ҳаракатларнинг халқимизнинг бунёдкорлик ва бағрикенглик анъаналарига мутлақо зидлигини тушунмоқ лозим.


Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашишда юртимизда қатъий сиёсат олиб борилмоқда. Ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда, юртимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ва дин соҳасидаги илмий асосланган сиёсатнинг аҳамияти, фуқароларда ва айниқса, ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг долзарб вазифаларига қаратилган.

Хулоса қилиб айтганда, экстремизм ва терроризмнинг асосий мақсади — Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнига путур етказиш, халқимизнинг ўзи танлаган тўғри йўлидан қайтариш. Аммо мамлакатимизнинг ташқи ва ички устувор йўналишларидан бири — бундай иллатларга қарши изчил кураш олиб бориш.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>