Қашқадарёда давлат мукофотига муносиб кўрилган ўқитувчи ва мураббийлар орасида чироқчилик устоз Мирза Туйғунов ҳам бор

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 сентябрдаги «Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан бир гуруҳ қашқадарёлик ўқитувчи ва мураббийлар фахрий унвонлар билан тақдирланди.

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

  1. Иркаев Абдурахим Панджиевич – Қарши давлат университетининг миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси доценти, Қашқадарё вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

  1. Турдиева Шохсанам Сайфуллаевна – Қарши шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи энагаси, Қашқадарё вилояти

«Дўстлик» ордени билан

  1. Абдуллаев Ғайрат Уролович – Муборак саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

«Шуҳрат» медали билан

  1. Жураева Хафиза Бердиёровна – Нишон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  2. Мирзаев Муҳиддин Журақобилович – Яккабоғ туманидаги 94-умумий ўрта таълим мактабининг кимё ва биология фанлари ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  3. Рахманов Учқун Тошпўлатович – Қарши шаҳридаги «ILM-U ZIYO SCHOOL» нодавлат таълим муассасаси директори, Қашқадарё вилояти
  4. Туйғунов Мирза Жумаевич – Чироқчи туманидаги 112-умумий ўрта таълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
  5. Тураева Гузал Рузибоевна – Қарши шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>