Жаҳолатга қарши маърифат билан

Жаҳолатга қарши маърифат билан

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда маънавий-маърифий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш, миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш ва улардан жамият тараққиёти, ёшлар тарбияси йўлида оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.
Бугун туман халқ таълими бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 1-умумтаълим мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат билан» мавзусида мактабнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимиз софлигини асрашда тутган ўрни ва вазифалари, ёшларни жисмонан соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, “оммавий маданият” ва бошқа ёт ғоялар, турли хавф-хатарларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг муҳим йўналишлари мавзуларида маърузалар тингланди. Шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим муассасаларида юриш-туриш  қоидалари ҳақида ҳам керакли тавсиялар берилди.
Ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурдир. Яна миллий ўзлигимизга салбий таъсир кўрсатган миллий қадриятларимизни ривожланиб боришига тўсқинликқилган, ўзлигимиздан айирмоқчи бўлганларни, эски замонлардан қолиб келаётган номаъқул одатлар ҳақида ҳам очиқсўз юритишимиз зарур. Биринчи навбатда ҳудбинлик ва лоқайдлик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик, манфаатпарастлик ва коррупсия, ўзгаларни менсимаслик каби иллатлардан жамиятимизни бутунлай ҳалос этиш тўғрисида чуқур ўйлашимиз керак, — дейди туман ХТБ мудири Н.Абраева
Маънавият жамият тараққиёти, миллат камолоти ва шахс баркамоллигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади. Чунки, маънавият ривожлангандагина жамиятда иқтисодий ва ижтимоий – сиёсий барқарорлик вужудга келади, ҳамда мамлакат ва миллат тараққий этади. Бу ўз навбатида шахснинг баркамоллигига ва унинг ривожланиши учун зарур бўлган замин бўлиб хизмат қилади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, инсон ўзлигини англаши даҳлдорлигини билиши атроф муҳитдаги воқеликларга бефарқ бўлмасдан , дунёвий ва диний билимларни чуқур ўрганиш ва билиш доимо изланишда бўлса албатта «Жаҳолатга қарши маърифат” кураша олади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>