Фуқоралар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Фуқоралар мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

Чироқчи туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан хонадонма-хонадон юрилиб, фуқораларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилмоқда. Аниқланган муаммоларга эса ечим изланиб, ижобий ҳал этилмоқда.Туманнинг Обод маҳалласида истиқомат қилувчи Ш.И   2018 йил март ойи ЖИЭМдан кайтган, 2 нафар фарзанди бор.Ўғли 29-мактабнинг 5-синфида таҳсил олади. 5 ёшли қизини мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш таклифи берилди. Бироқ, қизчанинг яқинда гепатит касаллигидан даволанганлиги сабаб саломатлигини тиклаб олгандан кейин боғчага жойлаштириштирига келишиб олинди. Ш.Ининг оилавий аҳволини ўрганиш давомида Ш.И 2019 йилнинг апрелидан хозирги кунгача тумандаги кум заводида ишлаб келмоқда.Туман ҳокимлиги томонидан Ш.Ининг рўзғорига 4 та эшик, 4 та акфа дераза ромлари, телевизор, духовка, газ баллони ҳамда уй-жойининг кадастр ҳужжатлари қилиб берилди.Турмуш ўртоғи М.Р  қилинаётган эътибор ва ёрдамлар учун  Юртбошимизга ҳамда туманимиз рахбарларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>