ЁНҒИНДАН САҚЛАНИШ ЎЗ ҚЎЛИМИЗДА

Шу кунларда ҳаво ҳарорати секин аста пасайиб бормоқда. Бу паллада фуқаролар яшаш ҳонадонларини турли иситиш мосламалари билан қиздиришга ҳаракат қилишади.  Б ўз навбатида ёнғин хавфсизлигига эътиборни кучайтиришни тақозо этади. Шу муносабат билан аҳоли яшаш жойларда ёнғиннинг олдини олиш юзасидан «Фавқулотда ёнғиндан сақлаш» жамияти Чироқчи туман бўлими ходимлари томонидан  кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилаяпти. Бундан ташқари, корхона, ташкилот, муассасалар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда ёнғин хавфсизлиги бўйича амалий машғулотлар ўтказилиб борилмокда.

Жамият ходимлари томонидан аҳоли яшаш жойларда ва махаллаларда фуқаролар билан учрашув ҳамда суҳбатлар ўтказилмоқда. Ўтказилаётган профилактик тадбирлар жараёнида аниқланган камчиликлар қисқа вақт ичида бартараф этишга эришилмоқда.

Кейинги вақтларда ёнғинлар асосан фуқароларнинг турар жойлари, ошхона ва молхоналарида содир бўлмоқда. Буларга асосон уй эгаларининг ўзларининг ёнғин хавфсизлиги қоидаларига этиборсизлиги сабаб бўлаяпти.
Яшаш жойларда ёнғинларнинг олдини, олиш учун ҳар бир хонадон эгалари табиий газдан газ қувурига резина шланг улаб фойдаланмаслиги насоз газ плиталардан ва носоз электр ускуналардан фойдаланмаслиги лозим. Электр ускуналарни электр тармоғига улаб қаровсиз қолдирмаслик, ёш болаларнинг очиқ олов билан ўйнашларига йўл қуймаслик ва қуриган ўт-чўп ва чиқиндиларни ёқиб, қаровсиз қолдирмаслик лозим.
Ёнғинни ота-боболаримиз тилсиз ёв, деб ҳам аташган. Ундан сақланиш эса ўз қўлимизда эканини унутмайлик.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>