Ёш тадбиркор элга мададкор

Ёш тадбиркор элга мададкор

Ўзининг шахсий бизнесини яратмоқчи бўлган ёшлар бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан «Ёшлар келажагимиз» Давлат дастури асосида имтиёзли кредит олиб тадбиркорлигини йўлга қўйган ёш тадбиркорлар объектларига саёҳат қилди.

Туманнинг  Жар маҳалласида ёш тадбиркор Абдулвосит Чуллиев томонидан ташкил этилган мазкур иссиқхона учун 450 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу маблағ “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури асосида ажратилган имтиёзли кредит ҳисобланади.
– “Ёшлар – келажагимиз” дастури қабул қилиниб, ёш тадбиркорларга кенг имтиёз ва имкониятлар яратилгач, имтиёзли кредит олиб шу пайтгача бўш турган ер майдонида  қурилиш ишларини олиб бордик, – дейди А.Чуллиев. – 40 сутих ер майдонида замон талабларига мос шарт-шароитда иссиқхона яратилди. Шунингдек, маҳаллий бозорларимиз тўкин-сочинлигини таъминлашга ҳаракат қиляпмиз.
Иссиқхонанинг ишга тушиши билан 9 нафар ёшлар доимий иш ўрнига эга бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>