Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!

Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!


Ўзбекистон муҳим сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайлови арафасида турибди. Ўтган ҳафтадан эътиборан мамлакатимизда соғлом рақобат, халқчил ғоялар кураши бошланди.
Таъкидлаш керакки, сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинган стратегик вазифаларни амалга оширишда улкан аҳамият касб этади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам сайловолди жараёнларда янгича ғоя, янгича қарашлар билан фаол иштирок этмоқда.
Бугун юртимизда бу жараёнларнинг локомотиви сифатида ўртага чиққан қатлам – тадбиркорлардир. Президентимиз халқимизни бугун яхши яшашига эришишини вазифа қилиб қўяр экан, уни тадбиркорлик ривожи билан боғлаётганлари бежиз эмас, зеро, қачонки, тадбиркор бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда партия халқ билан бирга бўлиш, халқ дардини эшитиш ва муаммоларни биргаликда ҳал этиш, уларнинг муаммосини ўзининг муаммоси, деб билиб янгича форматда тарғибот акцияларини бошлаб юборди.
Жумладан, партиянинг Чироқчи туман Кенгаши томонидан туман Истироҳат боғида “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад маҳаллий санъаткорларни жалб қилган ҳолда партия ғоя ва мақсадларини аҳоли онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат бўлди.
Тадбирни партиянинг туман Кенгаши аппарат раиси ўринбосари Ф.Элмуродов кириш сўзи билан очиб, жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини айтиб, бу сиёсий жараёнга ЎзЛиДеП ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганини таъкидлади. Партиянинг янги Сайловолди дастурида белгиланаётган асосий ғоя ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумот берди.
“Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тарғибот тадбири ҳар қандай расмиятчиликдан холи тарзда очиқ майдонда ўтказилди. Зеро, партия сайловолди тарғибот тадбирларини зерикарли, бир томонлама маъруза шаклида ташкил этиш амалиётидан воз кечиб, эркин мулоқот тарзида ўтказилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>