Ўқув-семинар

Ўқув-семинар

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби йиғилишлар залида туман халқ таълими бўлими ҳамда вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ҳамкорлигида тумандаги таълим муассасалари ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирокида “Таълим сифат самарадорлигини оширишда таълим муассасалари раҳбар ходимларининг масъулияти ошириш”  мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда Чироқчи туман халқ таълими бўлими мудири Н.Абраева таълимдаги ислоҳотлар ҳақида гапириб ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарларига таълим сифат самарадорлигини оширишда  уларнинг вазифалари юзасидан тегишли тасиялар берди.
Ўқув семинарда вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ходими О.Очилов “Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисида”ги Низомнинг мазмун моҳияти юзасидан ўқув-тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг амалга ошириши лозим бўлган  вазифалари ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек семинар давомида туман халқ таълими бўлими таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўлими бош мутахассиси У.Хусанов ҳам “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сонли қарорини таълим муассасаларида жорий этиш бўйича Низом билан тўлиқ таништириб иштирокчиларнинг қизиқтирган саволлари юзасида тушунчалар берилди.
Бир сўз билан айтганда ўқув-семинар барча ўқитувчилар фаолиятида устувор вазифа эканлиги қайд этилди. Ўқув-семинар савол-жавоблар асосида кўтаринки руҳда ўтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>