Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!

Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз!

Туман Маданият ва истирохат боғида Бирмиз! Қўлни қўлга берамиз! шиори остида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман Кенгашининг дастлабки сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
ЎзМТДП ғоя ва мақсадларини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман Кенгаш раиси Феруз Шомуродов сўзга чиқди. Партиянинг туман Кенгаши раҳбари – Ёшлар бизнинг давомчиларимиз. Бугун уларни қандай тарбияласак, миллатимиз келажаги худди шундай намоён бўлиши эканлигини таъкидлади.
Бу йилги сайлов кампаниясига «Янги Ўзбекистон, янги сайлов» шиори остида старт берилиб, илк бора мамлакатимизда сайловлар янги Сайлов Кодекси асосида ўтказилаётгани эълон қилинди. Маълумки, сайлов бу, энг аввало, халқимизнинг давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ўз вакиллари орқали иштирок этишдек Конституциявий ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда мамлакатимиздаги демократик жараёнларнинг ёрқин кўзгусидир. Айни пайтда ана шундай муҳим кампанияда фаол иштирок этиб, ғалаба қозониш Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг асосий вазифасига айланди.«Миллий тикланиш» демократик партияси халқимизда миллий ўзликни англаш ҳиссини ўстиришга ҳаракат қилар экан, тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни ёш авлод ўртасида кенг миқё­сда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби кенг кўламли вазифаларни амалга ошириб келмоқда.
Қайд этилганидек, партия ўз ғояларини ҳаётга изчил татбиқ этган ҳолда сайловда фаол иштирок этишни, парламентда энг кўп депутатлик ўрнига эга бўлишни режалаштирмоқда. «Инсон ўзгарса – жамият ўзгаради» шиори остида аҳолини ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишга кўмаклашиш, таълим ва тарбия сифати узлуксизлигини таъминлашга эътибор қаратиш, миллий қадриятларни аҳоли орасида кенг татбиқ этиш партиянинг устувор мақсадларидан саналади.Таъкидлаш ўринлики, айни кунларда партиянинг барча даражадаги ташкилотлари томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби, Чироқчи туманида ҳам аҳоли, айниқса, ёшлар орасида «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» шиори остида турли тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбирда фоал қатнашган иштирокчилар партиянинг эсдалик совғалари  билан тақдирландилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>