Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги – муҳим вазифа

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги – муҳим вазифа

Барча жойларда бўлгани каби Чироқчи туманида ҳам  тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Айни кунларда тумандаги умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги етакчилари, диншуносликка оид фанлар ўқитувчиларининг диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга қаратилган билимини ошириш бўйича ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда.
Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган тадбирларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.
82-умумтаълим мактабида ўтказилган шундай тадбирда ёшлар таълим-тарбиясига масъул мутахассисларнинг диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, миссионерлик сингари бузғунчи ғоялар олдини олишга қаратилган билим ва кўникмаси яна мустаҳкамланди. «Тафаккур эҳтиёжи» ҳужжатли фильмининг намойиши ҳамда мавзуга доир расмлар кўргазмасида ёт иллатлар ва уларнинг домига тушган кимсаларнинг тинчлик ва фаровонликка рахна солувчи қиёфаси акс этди.
– Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни амалга оширишга уриниш ҳаракатлари содир бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди, – дейди  Чироқчи тумани бош имом-хатиби Бекзод Норқулов. – Ақидапараст, экстремист, террорчилар жирканч қиёфасини турли кўринишларда намоён қилиб, қонунга хилоф хатти-ҳаракати билан жамиятимиздаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатишга уринмоқда. Биз тарғибот тадбирларида аҳолини бундай таҳдидлардан огоҳ этмоқдамиз. Мустақил фикрлайдиган, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга шахсларни тарбиялаш, ёшлар қалби ва онгида соғлом турмуш тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантириш орқалигина бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни ҳосил қилиш мумкин.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>