МТМ тарбияланувчилари ўртасида илк гимнастика фестивали ўтказилди

МТМ тарбияланувчилари ўртасида илк гимнастика фестивали ўтказилди

Мактабгача таълим туман бўлими томонидан мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида илк маротаба гимнастика фестивали ўтказилди.
Фестивални ўтказишдан кўзланган мақсад мактабгача таълим муассасаларининг тарбия жараёнига спорт ўйинларини кенг жорий этиш орқали тўгараклар ташкил этиш ҳамда болаларни юксак интеллектуал салоҳиятли этиб вояга етказиш, уларнинг гимнастика  спорт турига қизиқишларини уйғотиш ва бошланғич кўникмаларини ҳосил қилишдан иборат.
Унда  тумандаги барча МТМларнинг 10 нафардан иборат тарбияланувчилар, уларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Фестиваль доирасида 1-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан саҳналаштирилган “Маликалар” номли чиқиши намойиш этилди.
Шунингдек, тадбир давомида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари томонидан ясалган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>