«Мубина Асалтой» давлат хусусий шерикчилиги асосида нодавлат таълим муассасаси иш бошлаганига кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан тумандаги намунали мактабгача таълим ташкилотлари қаторида туради.
Тарбияланувчи болажонлар учун замон талабига жавоб берувчи ётоқ краватлари, машғулот заллари, китоб жавонлари, кийиниш ва ювиниш хоналари билан тўла жиҳозлланган.
МТМ 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўзбек, рус ва инглиз тилларида мунтаззам машғулотлар олиб борилади.
Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида муассаса хоналари жиҳозланган.
МТМ ҳовлисига кирар экансиз гўзал манзарадан завқланмасдан иложингиз йўқ.
MTT hovlisiga kirar ekansiz go’zal manzaradan zavqlanmasdan ilojingiz yo’q.
Юртбошимизнинг мактабгача таълим тизими янада такомиллаштириш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш тизимини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни татбиқ қилиш болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш борасида Чироқчи туманида ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>